Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар (182-сон, 28.02.2019 й.) киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электр энергияси шартномада кўрсатилганидан 5 фоиздан кўп истеъмол қилинганда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари, бир ярим баравари миқдорида ундирилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва газ етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб 5 кун олдин Бюрога мурожаат қилишлари лозим.

Илгари, фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.

Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, маиший истеъмолчилар эса – кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади.

Илгари бу муддат 12 ойни ташкил этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рақобатчилар жангги жадаллашмоқда

Сорос Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ...

Ӯзбекистон коллежларида ўқувчиларга пичоқ, циркуль ва линейкалар олиб юриш тақиқланди

Man threatening with pocket knife Тошкент юридик коллежи ўқувчиси икки курсдошини пичоқлаганликда айбланиб ҳибсга олингани ортидан мамлакатдаги бутун коллежларда ...

Туркия ва ироқ курд тузилмаларига қарши биргаликдаги операция ҳақида баён қилди

Туркия ва Ироқ Ироқ шимолидаги курд тузилмаларига қарши биргаликда операция ўтказади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғли баён қилди. Дастлабки маълумотларга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400