ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти учун асосий хавфни маълум қилди

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг 18 февраль – 4 март кунларидаги расмий ташрифи бўйича якуний баёнотда айтилишича, Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига кредитлашнинг ҳаддан зиёд ўсиши жиддий хавфга айланди.

2018 йилда кредитлашнинг жадал ўсиши капитал товарлар импорти оқимини молиялаштириш, шунингдек, аввалги ўн йилликлар мобайнида етарли маблағ сарфланмаган уй-жой ва инфратузилма қурилишига инвестицияларни кўпайтириш имконини берди, дейилади баёнотда.

«Келгусида макроиқтисодий барқарорлик учун асосий хавф шундан иборат бўладики, узоқ муддатли кредит шовқини инфляцион босимни кучайтиради ва ортиқча ташқи дефицит пайдо бўлишига ҳисса қўшади», – дея ҳисоблайди жамғарма экспертлари.

Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистонда кредитни молиялаштириш бўйича бой салоҳиятли манбалар мавжуд: мамлакатнинг йирик тўпланган молиявий захиралари ишлатилиши мумкин; ташқи кредиторлар эса, афтидан, имтиёзли шартларда қарз беришга тайёр.

Гарчи Ўзбекистон учун бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда янги қийинчиликлар туғдирса-да, мамлакат расмий органлари кескин ўсиш ва кредитлаш ҳажми пасайиши жараёнларини олдини олиш бўйича сиёсат чораларини ўзгартириш зарурлигини аниқ билиб турибди.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: сайёҳлик бренди расман тасдиқланди

    Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг савдо белгисини тасдиқлади. Бу ҳақда, компания матбуот ...

Қирғизистонда олтинга навбатда турганлар сони ортди

Қирғизистон президенти икки кун аввал баёнот бериб, сом курси барқарор эмаслиги сабабли пулларни тиллада сақлашни маслаҳат берган эди. Кеча Садир Жапаров ўзининг Фейсбукдаги ...

Халқаро меҳнат ташкилоти: ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйилди

Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйилди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига нуқта қўйиш ниятидалар. Бунга Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертлари ишонч ҳосил ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400