Ўзбекистон: сайёҳлик бренди расман тасдиқланди

 

 бренд.уз. Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг савдо белгисини тасдиқлади. Бу ҳақда, компания матбуот хизмати тарқатган ахборотга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Сайёҳли бренди учун патент олиш борасида 2013 йил июль ойида ариза берилганди. Логотипдан бунгача ҳам турли сайёҳлик тадбирларида мунтазам фойдаланиб келинаётган эди. 2014 йилнинг май ойида эса бу логотип расман тасдиқланди.

Логотип «Uzbekistan» ёзуви, тоғлар чизмаси, янги чиққан ой ва гумбаздан иборат. Унда кўк, қизил, яшил ва тўқ сариқ ранглардан фойдаланилган. Логотипдаги ёзув муҳофаза қилинмайдиган элементга оид.

Ушбу сайёҳлик белгисидан махсус тадбирларда, миллий стендларда, шунингдек, сайёҳлик компаниялари томонидан ўз маҳсулотларини  рекламақилишда фойдаланиш мумкин.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миб 15 йил аввал ўлган одамга қарзини тўлаш ҳақида огоҳлантириш жўнатди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Дукат МФЙда яшаган Марҳабат Эшматова номига электр ва газдан қарзи борлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборди. Марҳабат ...

Украинада ўзбекистонлик ёлланма жангчи отиб ўлдирилди

3 июль куни, Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида, «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ҳарбийлари сафида жанг қилган ўзбекистонлик эркак ўлдирилди, деб ...

Сурхондарёнинг собиқ ҳокимини самарқанд суди оқлади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанцияси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг Н.Чориев, В.Азизов, ...