Ap News нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур мамлакатлар мундиални ўтказишда Қатарга ёрдам беришга тайёрлар. Таъкидлаш жоиз, 2022 йилги жаҳон биринчилиги 32 та жамоа эмас, 48 та жамоа иштирок этадиган дастлабки мундиал бўлиши мумкин.
Турнирнинг кенгайтирилиши эса ўйинларни бошқа давлатларда ўтказишни талаб қилади. ФИФА президенти Жанни Инфантино аввалроқ Қувайт ва Уммон мамлакатларида бўлиб қайтган эди.