Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатини топширганини эълон қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни республика телеканаллари жонли эфирида халққа мурожаат қилиб, президентлик ваколатини топширганини эълон қилди. Бу ҳақда  Казинформ агентлигига асосланиб «Газета.uz» ёзмоқда.

«Мен президент сифатидаги ўз ваколатларимни тўхтатишга қарор қилдим», — деди Нурсултон Назарбоев.

20 мартдан президентлик ваколатини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни Нурсултон Назарбоев жонли эфирда имзолади.

Мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажаришни Сенатнинг 65 ёшли раиси, муқаддам бош вазир ва ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият кўрсатган Касим-Жомарт Токаев ўз зиммасига олади.

«Ишонаманки, Токаев — айнан шу киши бугун Қозоғистонни бошқаришни ишониб топшириш мумкин бўлган одам», — деди Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида.

Назарбоевнинг ўзи Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Жорий йилда 79 ёшни қарши олган Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи ва ягона президенти. Республика мустақиллиги қўлга киритилган 1991 йилдан буён бир неча марта ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Жумладан, 2015 йилда ўтказилган охирги сайловда 97,75 фоиз овоз тўплаган. Унинг амалдаги президентлик ваколати 2020 йил апрелида тугаши лозим эди.

2007 йилда парламент унга биринчи президент сифатида чекланмаган миқдорда президентликка номзодини илгари суриш ваколатини берди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача амалдорлар ўз халқини, президентини алдаш, кўзбўямачилик қилиш билан шуғулланади?

Ҳурматли амалдорлар! Биламан мени жуда ёмон кўрасиз, лекин бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман... Хуллас, эътибор бердингизми йўқми билмадим, лекин халқ сизларга ишонмай ...

Ортиқхўжаев абдурасул вахобовнинг оиласига: «интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»

«Kun.uz» мухбирларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов лавозимидан озод этилгани кеча маълум бўлди. Шу билан бирга «Togri.uz» нашрида Тошкент шаҳар ҳокими ...

Арманистонда иқтисодий инқилоб бошланди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг маълум қилишича, янги ҳукумат дастури амалга оширилиши мамлакатда иқтисодий инқилобни бошлаб беради. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Кун.уз” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400