Шерзод Шерматов: “Президентимиз ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказиш кераклигини кўп айтганлар”

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, жамиятда ўқитувчининг мақомини юксалтириш, мавқеини ошириш, ижтимоий таъминланганлик даражасини кўтариш, ўқитувчини ўз хизмат вазифасидан ташқари ишлардан озод қилиш сингари соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди.

“Давлатимиз раҳбарининг энг биринчи қарори ҳам ўқитувчининг мақомини оширишга қаратилган эди, – деди халқ таълими вазири. – Вақти келиб, жамиятда ўқитувчининг мавқеи бундан ҳам юксалади. Президентимиз ҳар бир видеоселекторда ўқитувчилар ҳақида албатта гапириб ўтадилар, “Уларнинг ойлигини 1000 долларга чиқармагунча тўхтамаймиз”, деб кўп айтадилар. Насиб қилса, албатта, шу даражага борамиз”, деди Шерзод Шерматов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“шаҳарникидан қимматроқ сув ёз бошланиши билан ғойиб бўлади”

  "Мен Зангиота тумани Қумариқ маҳалласида истиқомат қиламан. Бу маҳалла шаҳарга яқин жойлашган бўлса ҳам, сув ва электрэнергия таъминоти жуда қийин. Сув учун тўловлар ...

Тожикистонда маош, стипендия ва нафақа ошади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тожикистонда ойлик иш ҳақи оширилиши эълон қилинди. Бу ҳақида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон Олий мажлисига ...

Франция: собиқ бош вазир рафиқасини ноқонуний ишга олгани учун 4 йилга ҳукм қилинди

Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон ўз рафиқасини ноқонуний ишга олгани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда BMF  телеканали хабар берди. Шунингдек ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400