Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилди. Натижада унинг жойлашган манзили аниқланди ҳамда у билан консуллик ходимлари учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарида айтилади.

Ушбу Ўзбекистон фуқаросининг хабар беришича, у 2018 йилнинг июнь ойида Наманган шаҳридаги никоҳ агентлиги воситасида ХХР фуқароси Яо Венхао билан танишади ҳамда ваъдаларига ишониб расмий никоҳни қайд этгандан сўнг Хитойга турмуш ўртоғининг ёнига учиб кетади. Унинг сўзларига кўра, етиб борганидан буён оғир ижтимоий шароитда яшаган, унга овқат беришмаган, уришган, таҳқирлашган ҳамда паспортини олиб қўйишган. У ўзига етказилган азиятларга чидолмай бир неча марта қочишга уринган.

Полиция бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган суҳбатдан сўнг Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага топширилган. 28 март куни Пекин шаҳри орқали учган авиарейсда аёл Тошкентга етиб келди.

Бошқа мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари билан содир бўлган бу каби фактлар ягона эмаслигини инобатга олиб, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларига узоқ муддатга хорижий давлатга борганда Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик ҳисобида туришни ҳамда бу каби ва бошқа мураккаб ҳаётий вазиятларда уларга мурожаат қилишни қатъий тавсия этади. Бундай ҳолатларда миллий паспортни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон ва ўзбекистон биргаликда автобус ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган биринчи “Ўзбекистон-Қирғизистон” бизнес-форум якунларига кўра, биргаликда автобус ва қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқаришга қаратилган битим ...

Ҳужжатларга ҳар хил имзо чекувчи ҳоким

Фарғонада бутун бошли оилалар «Гидролиз шаҳарчаси» номли мавзедаги икки қаватли уйлардан шаҳар марказидан сал наридаги, Регистон кўчаси бўйида қурилган янги кўп қаватли ...

Москвада ушланган тожикларнинг ҳуқуқлари қўпол бузилгани айтилмоқда (видео)

РФ президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши (ИХК) РФ ИИВга мурожаат қилиб, пойтахнинг жанубий шарқидаги “Москва” савдо марказида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400