Ер аҳолиси кексаймоқда ва шаҳарларга кўчиб ўтмоқда

Кекса кишиларнинг кўпайиб бориши шаҳар аҳолиси сонининг кескин ошишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида турли оқибатларга олиб келиши мумкин, дейилади БМТнинг аҳолишунослик ва тараққиёт Комиссияси ҳисоботида. Мазкур комиссиянинг йиллик сессияси 1 апрелдан 5 апрелгача Нью-Йоркда бўлиб ўтади, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Кўплаб мамлакатларда кекса кишиларнинг кўпайиб бориши билан боғлиқ демографик жараёнлар атроф-муҳитга жиддий босим ўтказади, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. БМТ маълумотларига кўра,сўнгги 25 йилда жаҳонда ўртача умр кўриш 64,9 ёшдан 72,3 ёшгача узайди, 2030 йилга бориб яна 2 ёшга узаяди.

Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим қилинган БМТ Бош котибининг ҳисоботида таъкидланишича, туғилиш даражаси камаймоқда ва Ер юзи аҳолиси кексайиб бормоқда. Прогнозларга кўра, 2050 йилда жаҳон аҳолисининг 70 фоизидан кўпи туғилиш даражаси белгиланган меъёрдан кам бўлган мамлакатларда яшайди.

БМТ критериясига кўра, “кекса” кишилар деганда 65 ёшга тўлганлар тушинилади. Уларнинг улуши аҳоли сонига нисбатан кўпаймоқда ва 2019 йилда Европада 19 фоизни, Шимолий Америкада эса 16 фоизни ташкил қилди. 2050 йилга бориб кексалар сони Европада 28 фоизга, Шимолий Америкада эса 23 фоизга етиши мумкин. Шу давр мобайнида Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида кексалар сони ошиши кутилмоқда, БМТ прогнозларига кўра, асримиз ўрталарига бориб кекса кишилар 9 фоизни ташкил қилади.

Сўнгги 25 йилда кекса кишилар сонининг кескин ошиб кетишига баҳо берган БМТ, қашшоқликда яшаётган одамлар сонининг кескин камайиши, оналар ўлимининг қисқариши ва аҳолининг фаровонлик даражаси ошиши билан боғламоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

5 доллар машмашаси

Биз ӯзбеклар ниҳоятда содда халқмиз, биз ниҳоятда ишонувчан халқмиз, биз ниҳоятда сабр-бардошли халқмиз, биз шукроналикка ҳаддан ташқари ружу қӯйган халқмиз ва аччиқ бӯлса ...

Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди

8 апрель куни 10:30 да Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz" Сурхондарё вилояти ИИБ шаҳар ички ишлар бўлимига асосланиб ёзмоқда. Фавқулодда ...

Ӯқитувчиларга тинчлик бўлган замон қачон туғаркин?

Кеча Озодликдан: Тошкент вилояти мактабларида ўқувчиларга дўппи кийиш буюрилди, деган мақолага кўзим тушди. Шу кунга қадар Тошкент вилоятида мактаб формаси бир, икки марта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400