Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди, деб ёзади “everyday” сайти.

Йиғилишда қайд этилишича, ўтган январь-февраль ойлари давомида шаҳримизда оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131тага ошганлиги қайд этилди.

Бу ҳолатлар таҳлил этилганида эса, асосий сабаб оилавий келишмовчиликлар 48 %ни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда эр-хотиннинг узоқ вакт бир оила бўлиб яшамаслиги (16%), фарзандсизлик (9%), миграция (7%), хиёнат (6%), моддий кийинчилик (3%), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2%) ва бошқа сабаблар ташкил этмоқда.

Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси қай тартибда, “Оила” марказлари қай тартибда ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...

Вазирнинг ёш ўринбосари томдилик қийналган отахонга эътибор қаратди

Фото муаллифлик ҳуқуқиFACEBOOK/ALISHER_SADULLAEVImage captionВазир ўринбосари томдилик отахон билан Яқинда "Камолот" қурултойида Мирзиёев томонидан Халқ таълими вазирининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400