Тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари ер солиғидан озод этилди

Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори (297-сон, 11.04.2019) қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида 88 минг 123 гектар қамишзор майдони бўлиб, 475 минг 864 тонна қамиш етиштирилади.

Қарорга мувофиқ, мазкур ҳудудлардаги кичик саноат зоналарида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади.

Бунда қамишларнинг ўриб олиниши натижасида атроф-муҳитга, ҳайвонот оламига, кўчиб юрувчи қушларга зарар етказмайдиган тарздаги саноат усулида фойдаланилиши мумкин бўлган қамишзорлар майдонлари реестри шакллантирилади.

Мазкур қамишзорлар реестри асосида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун инвесторлар жалб этилади.

Қарорга кўра республикада 2019 йилда 60 минг куб.м, 2020 йилда 190 минг куб.м ҳамда 2021 йилда 330 минг куб.м ёғоч қириндили плиталар (ДСП) ва уларнинг муқобил турлари ишлаб чиқарилади.

2022 йил 1 январгача ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар олиб кирадиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан озод этилди.

Вилоят ҳокимларига тадбиркорларга терак ва павлония экиш учун балл бонитети паст ерларни ажратиш вазифаси юкланди.

Ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Қонунчиликка мувофиқ, ёғоч-пайраха плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материалларни олиб кирувчи юридик шахслар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган эди.  2019 йил 1 майдан мазкур имтиёз бекор қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нукусда аёл жасади икки кун уйида қолиб кетган

Иллюстратив фото:azeri.today Нукус шаҳри Навоий кӯчасида яшаб келган 1965-йил туғилган 56 ёшли К.М ӯз ҳонадонида 31-декабръ куни ӯлик ҳолда топилди. Маълумотларга қараганда, ...

Ўзбекистонда 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади

2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 29 март, ...

Корея президенти мун чжэ ин ишлаб чиқаришга ўз шахсий маблағини тикди

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин яқинда ташкил этилган, мамлакатга келтирилувчи япон маҳсулотлари ўрнига миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи махсус ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400