Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери биринчи марта камайди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

2019 йил 1 апрель ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди, ундан 14,4 млрд доллар – монетар олтин.

Март ойида бу кўрсаткич 27,4 млрд доллар, февралда 26,6 млрд доллар, январда 26,3 млрд доллар бўлган:

1 январь 1 февраль 1 март 1 апрель
26 394,1 26 600,2 27 404,8 26 996,5

Маълумот учун: олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эксперт: «валюта курслари турличалиги иқтисодиётдаги вазиятни бузиб кўрсатади»

Фото: Uz24 UZ24 молиявий эксперт Александр Давлетов билан банкларга биржадан ташқари валюта бозорида операциялар ўтказишга рухсат берувчи, факт жиҳатидан олиб қаралса, турли ...

Доллар 11,5 йиллик рекордни янгилади

АҚШ доллари еврога нисбатан сўнгги 11,5 йил ичидаги рекордни янгилади. 6 март куни АҚШда иш жойларига доир статистик маълумотлар эълон қилиниши Марказий банк устама фоиз ...

Доллар курси 26 сўмга қимматлади

Марказий банк 25 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400