Доллар 11,5 йиллик рекордни янгилади

dollar-euroАҚШ доллари еврога нисбатан сўнгги 11,5 йил ичидаги рекордни янгилади. 6 март куни АҚШда иш жойларига доир статистик маълумотлар эълон қилиниши Марказий банк устама фоиз миқдорини оширишига тутрки бўлиши мумкин. Бундан хосил бўлган сармоядорлар некбинлиги АҚШ ҳукумати қимматбаҳо қоғозларига талабни кучайтирди.

Европа Марказий банки яқин кунлар ичида йирик эмиссияни бошлаши туфайли Германия ва АҚШ ҳукуматларига доир қимматбаҳо қоғозлар ўртаасидаги фарқ 25 йиллик рекордга яқинлашди.

Жума кунги савдода евронинг нархи сўнгги 11,5 йилда кўрилмаган 1,09 доллар даражасига тушди.

Айни пайтда, АҚШ Марказий банкининг билдиришича мамлакатдаги 31та йирик банк Қўшма Штатлар ва глобал миқёсда эҳтимолий рецессияга етарли тарзда тайёр эканини билдирди. 4 март куни АҚШ Фдерал резерв эълон қилган йиллик ҳисоботга кўра, АҚШ банк тизими шунчалик мустаҳкамки, ҳар қандай рецессия пайтида ҳам кредит бериш салоҳиятини сақлаб қолай олади.

АҚШнинг 31та энг йирик банки 2008 йилдаги молиявий инқироздан бери энг мустаҳкам ҳолатдадир, дейилади ҳисоботда. Стресс ҳолатларига дош бера олиш синовидан ўтган банклар орасида JPMorgan Chase & Company, Bank of American Corporation., Citigroup Incorporated., каби йирик молиявий идоралар бор. 2009 йилдан бери амалга тадбиқ қилинган синов АҚШ молиявий тизимига нисбатан ишончни тиклашга қаратилган.

Молиявий инқироз ортидан АҚШ ҳукумати юзлаб банкларни барқарорлаштириш мақсадида 700 миллиард долларга тенг қутқарув жамғармасини ташкил қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтин-валюта захиралари 25,29 млрд долларгача камайди

Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой давомида 425 млн долларга камайиб, 25,29 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми бир ...

Ўзбекистонда евро курси 10383.02 сўм доллар эса 9424.54 сўм бўлди 

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9424.54 сўм этиб белгиланди. Бу эса ...

Назарбаев истеъфосидан сўнг олма-ота банкларида доллар тугаб қолди

Нурсултон Назарбаев истеъфосидан сўнг Қозоғистонда хорижий валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Фото:tengrinews.kz Бугун эрталаб Қозоғистон фонд ...