Ашхобод ғарбга юзланмоқда

ashkabadСергей Кожемякин «Gazeta-pravda.ru» сайтида жойлаштирилган «Ашхобод ғарбга юзланмоқда» номли мақоласида Ашхободнинг Европага газ етказиб беришга деярли розилиги билан якун топган Туркманистон президенти Г.Бердимухамедовнинг Туркияга таширифини шарҳламоқда.

Унинг ёзишича, Марказий Осиё давлатининг мазкур қарори Хитой, Эрон ва Россия манфаатларига зид бўлиб, Туркманистонни ноқулай шароитга қўймоқда.

С.Кожемякиннинг қайд этишича, Европа учун газ харид қилиш бўйича муқобил вариантлар мавжуд бўлмаган ҳолатда, минтақага осиёлик давлатлардан газ олиб келиниши қолди холос. Бу масалани Трансанатолия газ ўтказгичи (ТАНАП) ечиб бериши керак. У орқали Озарбайжондаги «Шах-Дениз» конида олинадиган хомашё Европа иттифоқи давлатларига етказиб берилади.

Апрель ойида қурилиши бошланиши режалаштирилган газ қувурининг сезиларли қисми бир неча сабабга кўра лойиҳанинг асосий лоббисти саналган Туркия ҳудуди бўйлаб ўтади. Биринчидан, мазкур қувур орқали ўтказиладиган 16 млрд. куб метр газнинг 6 млрд. куб метрини Анқара ўзи учун харид қилади.

Иккинчидан, Туркия Брюссел билан мунозаларида салмоқли “куч”га эга бўлади. Бироқ қолган 10 млрд. куб метр газ аста-секин Россия газидан воз кечишга қарор қилган Европа учун камлик қилади. Шунинг учун, сўнгги ойларда бошқа истиқболли шерик – Туркманистонни фаол жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Муваффақиятга эришилган тақдирда, Каспий денгизи туби бўйлаб янги газ қувури қурилади, сўнгра эса туркман гази ТАНАПга қуйилади. Бу орада, муаллифнинг таъкидлашича, анъанавий иттифоқчилари билан муносабатларнинг ёмонлашиши қаторида, Туркманистоннинг Европа-Туркия лойиҳасига жалб этилиши Ашхобод учун Ғарбга тобелик хатарини кучайтиради. Ёпиқ туркман режими учун эса бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда янги автомашина сотиб олганлар 3% ли йиғимни тўламайдиган бўлди

UzAuto Motors Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб ...

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.​ Фото:utro.ru Унга кўра, 1 АҚШ доллари 17 ...

Ўзбекистонда доллар курси 42.20  сўмга қимматлади

Марказий банк 30 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...