Коррупция илдизи йўқотилмаса, инвесторларни мамлакатдан узоқлаштиради

Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон – жадал ривожланувчи хусусий секторни яратмаган мамлакат эди. Эндиликда амалга оширилмоқчи бўлган ислоҳотларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу унчалик тўғри формула бўлмаган, деди бугун Марказий банк биносида чиқиши давомида ХВФ бошқарувчи директори Кристин Лагард.

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон яна бир карра инсонларни илҳомлантирувчи давлат мақомини ўзига қайтаришга интилаётганидан далолат беради, деди Лагард.

“Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар траекторияси, давлат раҳбарингизнинг шижоати кўплаб кузатувчиларни, шу жумладан ХВФни ҳам илҳомлантирмоқда”, – деди Кристин Лагард.

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Ўзбекистон тараққиёти учун янги формулани санаб ўтди.

Бу формула: сифатли инвестициялар кўламини ошириш, макроиқтисодий ва молиявий стабилликни ушлаб туриш ва коррупцияга қарши курашдан иборат.

Лагардга кўра, айниқса, коррупция илдизи йўқотилмаса, бу келиши мумкин бўлган инвесторларни мамлакатдан узоқлаштириши мумкин.

Кристин Лагард ХВЖ бор салоҳиятини ишга солган ҳолда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди

2018 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистон 339,5 миллион долларлик 2,4 минг тонна кумушни экспорт қилди. Бу ҳақда Кун.уз нашри  LSга асосланиб хабар бермоқда. Фото:Gulf ...

Самарқандда volkswagen машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG”концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма ...

Хитой “ўзбекнефтгаз”га 585 млн доллар кредит берди

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Ван Яньчжи бошчилигидаги Ипак йўли жамғармаси (Хитой) делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400