Ўзбекистонда «тонировка» учун жарима миқдори кескин оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар 
бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

126-модданинг (Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, –

энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (аввал – энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (аввал – энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида)».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўш вилоятида итлар 10 дан ошиқ қўйни еб, 20 га яқинига жароҳат етказган

Қоракулжа туманининг Қашқайўл овул ҳукуматида қутурган итлар 10 дан ошиқ қўйни еб, 20 га яқин қўйни тишлаб кетган. Бу ҳақда “Калыс Медиа” нашри маълум қилмоқда. Иллюстратив ...

Қашқадарёлик аёл 91 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Фото: ЎзА Гап ...

Савол кўндаланг қўйилади: ҳокимият “дахлсиз объект”ми?

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400