Ўзбекистонда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун жарима пасайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1284-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши) таҳрир қилинди. Бу ҳақда “Хабар.уз” сайти ёзмоқда.

Унга кўра, светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш, – энг кам иш ҳақининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, – энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –  энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишгасабаб бўлади».

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар тўхташ чизиғини босиб кириш қоидасини бузиш — светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиш билан тенг миқдорда жаримага тортилар эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Себзорда аҳоли яшовчи уйлар бузилиши бошланди

2018  йилнинг 29 сентябрь куни, соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида аҳоли яшайдиган уйлар бузила бошлаган. Фото: Turon24 Turon24 мухбири масалага ойдинлик ...

Ўзбекистонда айрим озиқ-овқат моллари 70-80 фоизгача қимматлади

Ўзбекистонда ун, ёғ, гўшт, шакар ва бошқа озиқ – овқат маҳсулотларининг нархлари сўнгги ўттиз кунда 20 фоиздан 70 фоизгача кўтарилди. Озодлик республиканинг пойтахти ва ...

Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда маст ҳолатдаги пиёдани уриб юборди

25 апрель соат тахминан 23:00 да Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Марҳамат—Асака» транспорт қатнов йўлининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400