Қарши туманида 53 ёшли эркак туман халқ таълими бўлими ҳожатхонасида ўзига ўт қўйди

24 май куни соат чамаси 13:30 лар атрофида Қарши туман халқ таълими бўлими ҳожатхонасида 53 ёшли фуқаро ёнаётган ҳолда топилган. Бу ҳақда  вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

 

Матбуот хизмати хабарига кўра, Қарши тумани ИИБга 24 май куни соат 13:45 ларда тушган хабарга кўра, Қарши тумани «Қовчин» МФЙда яшаган тадбиркор, 1966 йилда туғилган Ш.Ҳ. ўзини-ўзи Қарши тумани халқ таълим бўлимининг ҳожатхонасига кириб ёқиб юборган. Натижада Ш.Ҳ. 90–95 фоиз куйиб, соат 16:00 ларда туман тиббиёт бирлашма шифохонасида вафот этган.

— Суд тиббий экспертиза эксперти маълумотномасига кўра, марҳум Ш.Ҳ. танасининг умумий юзасини 1–2 даражали термик 99.1 фоиз куйишдан вафот этганлиги кўрсатилган, — дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарномасида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

“хитой уйғурларнинг ўлигини ҳам тинч қўймаяпти”

AFP агентлиги ўтказган текширувда Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида охирги бир неча йилда уйғурларга тегишли ўнлаб қабристонлар бузиб ташлангани аниқланди. Бу амалиёт ...

Наманганлик аёл ўз чақалоғини  нуқсонли туғилгани учун баландликдан ташлаб юборди

Кеча соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400