Энг ғариб аэропорт Тошкентда…ми?

Халқаро аэропортларимиз халқаро танловда ғолиб чиққани ҳақидаги гаплар ондан-сонда қолоғимизга чалиниб қолади. Ҳаво йўлларимиз пиарчилари бўлса, шу заҳоти отини қамчиб, бу хушхабарни зўр бериб, «айлантиришади»ки, шундан кейин оммада чинданам зўр эканмиз, деган тасаввур уйғонмай кўрсин-чи!

Аслида эса… ҳаво йўлларимиз фақат битта жиҳат, нарх-наво бўйича илгарилаб кетгани билан мақтана олиши мумкин, холос .

Камина ҳали унчалик кўп давлатда бўлгани йўқ. Аммо шу кам сонли хориж мамлакатлари аэропортидаги шарт-шароитлар билан таққослайдиган бўлсак, бизнинг халқаро аэропортимиз энг ғариб эканлигини, афсуски, тан олмай илож йўқ. Ҳатто уларнинг ҳудудий қўналғалари билан ҳам ҳали-бери тенглашолмасак керак.

Битта жала бир йил аввал катта маблағ эвазига қуриб, дабдаба билан ишга туширилган терминални илма-тешик қилиб ташласа! Мана, сизга халқаро стандартлару, энг замонавий муҳандислик технологиялари меваси!

Қачонгача, халқнинг чўнчагига қўл, кўзига чўп суқамиз?!


Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси

Оврўполиклар орасида Разес номи билан машҳур бўлган мусулмон тиббиёт олими Абу Бариқ ар-Розий (864-925) Рай шаҳрида туғилган ва Бағдодда таълим олган. У тиббиёт ва кимё ...

Volvoдаги ўзбекистонлик: “электромобиллар – автосаноатнинг янги давридир”

Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси Шерзод Жалилов автомобиль гигантидаги фаолияти ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда электромобилларни ҳамда европача иш юритишни жорий ...

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтишини белгилади. Аслида овоз бериш 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400