Танлаш имконияти бўлмаган жойда машинали бўлиш осон эмас

Отам ҳалигача мукофотга машина олганман, деб мақтаниб юради. Биз бир этак жужуқлар ҳам майса тусидаги «Москвич»га ўтирганда ўзимизни еттинчи осмонда юргандай ҳис қилардик.

Кошки, ўша пайтда бу машина «мукофот»га эмас, умрининг айни баҳорини чўлни ўзлаштириш «фронт»ида ўтказаётган оддий ишчига ўз таннархидан бир неча баробар қимматга ўтказилганини билсак эди.

«У пайтлар машинали бўлиш осонмиди? Олдимга халталаб пулни кўтариб келган раҳбарлар бўлган. Лекин сотмаганман. Қарз-ҳавола бўлсамам, ўзим олганман», дейди ҳозирам паст кетгиси келмай. Шунда мен «Ўз пулингизга сотиб олган машина қандай қилиб мукофот бўлсин?» дейман. Дориламон кунлар келиб, ўз автосаноатимизга эга бўлганимиздан сўнг «мукофот» сўзи ўз ўрнини «шапка»га бўшатиб берди, холос.

Харидор пулига кун кўрадиган, тағин ойлаб (яқин-яқингача йиллаб эди) кутдирадиган, хоҳласа нархини истаганча кўтариб қўядиган компания жаҳонда яккам-дуккам бўлса керак. Монополдан бошқа ишлаб чиқарувчи, унинг дилеридан бошқа етказиб берувчи бўлмагач, қора халқ нима ҳам қилсин?

Ўзларини гапиртириб қўйсангиз, уялмай-нетмай «аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлик даражасини 2,3 баробарга оширамиз» дейди. Рақобатчи бўлиши кутилган завод ишга тушмаётгани ҳақида сўрасангиз, айбни ҳамкорларга тўнкайди. Баракатопгур, одамларни ўз ҳолига қўй, ундан кўра, очиқ бозор иқтисодиётига ўт, дейдиган одам йўқ.

onlyinuzbekistans канали ёзганидек, мамлакатда ҳалиям СССР госпланидаги иқтисодчилар даври ҳукм сурмоқда. «Кейинги беш йилликда (пятилетка) 500 минг оила совутгичли, 750 минг оила телевизорли, 200 минг оила «Жигули»ли бўлади», деб ҳисоб-китоб қилади, уялмай оммавий ахборот воситаларига интервью беради.

Одамларнинг машинали бўлиши ҳеч қачон «Ўзавтосаноат»нинг саъй-ҳаракати билан эмас, балки ҳукуматнинг яқин ва узоқ истиқболда аҳоли даромадларини ошириш, отнинг калласидек бож сиёсатини бекор қилиб, мамлакатда сифатли ва арзон автомобиллар бозорини шакллантириш билан боғлиқ, аслида.


Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекобод шаҳрида 15-нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланишди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 09:30ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасининг 2 нафар тарбияланувчилари ўзларини нохуш ҳис ...

Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларида мазкур тенгликни таъминлаш бўйича қоидалар ...

Таълим бериш вазирлигига ўқув китобларини нашр қилиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалди

Таълим бериш вазирлиги китобларни нашр қилишга грантли маблағ бор эканига қарамай, бюжетдан ҳам маблағ олган. Бундан ташқари муаллифларга гонорар деган баҳона билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400