Давлат халқдан қонуний пул йиғмоқчи

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат топшириш пулли, чет  элдан ўзингни оиланг учун кўпроқ шоколад сотиб олиб келаётган бўлсанг пул тўла, чет элдан келадиган чарм пояфзалларга солиқни ошир, кундузи фара ёқиб юришданам пул йиғмоқчи бўлишди, машинанга тонировка қилиш учун пул тўла. Хуллас жуда кўп бундай холатлар. Ҳаммасини эслаб чиқиб ёзишга эринасан.

Тошкент сити, Бухоро Сити, Андижон Ситиларни қуришга пул керак… Ҳамма нарсани Россиядан кўчиряпмиз. Лекин Россияда Москва сити бор холос, Астрахан сити, Тула сити, Новосибирск ситилар йўқ. Тушунмайман, нима учун керак бу осмонўпар биноли катта ситилар бизга хозир? Бунақа ситилар халқи ўта мазза қилиб яшавориб, пулни нима қилишни билмаётган, жуда кўп офислар, бизнесцентрлар керак бўлётган халқаро бизнес марказга айланмоқчи бўлган шаҳарларга ярашади. Кўрпага қараб оёқ узатовриш керакмасмикин?

Тошкентдан ташқарига чиқсанг ҳаёт йўқ. Қишлоқлардаги йўллар, касалхоналарни ахволини яхшилаган яхшимасми? 1000 кишилик мактабда 2000 киши ўқиётган мактабларни муаммоларини ҳал қилиш керакмасми? Ҳалиям қишлоқлардаги мактаблар қишда синфхонасида печка ёқади, мактабларда коллежларда гардероб деган жойни ўзи йўқ, чунки улар априори куртка шапкада ўтириш учун қурилган. Мактаблардаги туалетларни ахволи… Дунёда киберпанк асри бошланаётганда, қишлоқларимиздаги айрим мактабларда оддий компьютер йўқ, роддомларда оналар полда ётибди!!! Ситимуш…

Президент болалар ўртасида ижтимоий ажралиш бўлмасин деб форма жорий қилишни буюрса, оддий вазир ўринбосари бўлган битта опа, форма керакмас деб, шууунча қилинган ишларни отмен қилиб юборди) Иқтисодимиз танг ахволда, тан олиб айтиш керак, айрим муаммолар ва олдинги тоталитар бэкграунд сабаб, инвистицион нуқтаи назардан бизнесменларни кўзи ялтирамайди Ўзбекистонга қараганда. Ўзи зўрға кунини кўриб юрган халқни устига яна бунақа тўловлар, ўлпонлар, йиғимлар… Олдин мактаб пул йиғяпти ремонтга деб ота оналар нолиб юришар эди ноқонуний ишлар деб. Энди қонуний пул йиғилади. Камбағални иқтидорли каллали боласи қўйни боқаверади. Бой ва ўзига тўқ оилаларни болалари 100 фоиз 6 ёшида мактабга кириб, камбағални боласига “мени ака де” деб юради эртага бир ёш каттаман деб) Камбағални иқтидорли музыкант, киночи боласи халқаро танловга таклиф олсада, пули йўқлигидан шу тоғу тошлар орасида музыкасини қўйларга чалиб юраверади… Бу бўлаётган ишлардан халқ янаям апатия холатига тушиб қолиши ва хафсаласизлик қарига чўкиши табиий. Энг ёмон холат бу халқ апатияси. Хечкимни эртанги кунга ишончи йўқлигидан қўли ишга бормаслиги….

 Касалхонада сигарет чекиб, деразага қараб абсолютно ҳамма нарсани унитиб узоқларга тикилиб турган одамга ўхшатаман халқимни… Ёнидаги каравотда кимдур ўляпти… У эса умуман хиссиз нигохлари билан деразага қарашда давом этади…

Муаллиф:Нурбек Алимов

Манба:Телеграмдаги Alimoff канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолди

Президент Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. – Вилоятда ...

Россияда ўзбекистонлик ўсмир онлайн-трансляция чоғида ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистонлик ўсмир йигит Москвада ўз жонига қасд қилди, бундан олдин эса у онлайн-трансляция олиб борди. Ҳодиса 16 декабрь куни юз берди, дея ёзмоқда “Соф.уз” нашри. Йигитча ...

Ўнлаб имом-хатиб вазифасидан бўшатилди

Тожикистонда ўнлаб жомеъ масжидларининг имом-хатиблари мамлакат Дин қўмитаси ҳамда Уламолар кенгаши вакиллари томонидан олинган имтиҳонлардан ўта олмагани учун вазифасидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400