Ҳукумат халққа бериш ўрнига  халқни “соғишга” ўтиб олди

Кейинги пайтларда қизиқ-қизиқ қонунлар қабул қилиняпди, ғалати қонун лойиҳалари халқ муҳокамасига қўйиляпди-я?!

Айрим қонунлар беихтиёр ёқа ушлатса, айримлари тепа сочимизни тиккалаштираётгани ҳам Афандининг лофи эмас.

Қонун ижодкорларимизга нима бўляпди ўзи? Наҳотки, қонун ишлаб чиқувчилар сафини талабалик олтин даврини олий ўқув юртларининг йўлакларида ўтказган, ўқишни ота-оналарининг соққаси ортида битирган, диплом сотиб олган “кадрлар” бутунлай забт этган бўлса?!

Хўш, гап нима ҳақида? Нима ҳақида бўларди, янги ўқув йилидан 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш, 7 ёшга тўлмаган болаларни пул эвазига мактабга қабул қилиш тартибини жорий қилаётган “қонунхўрлар” ҳақида-да!

Буни қандай тушунсак бўлади?

Наҳотки, қонунчиларимиз ўзлари яратажак ҳар қандай қонун Бош Қомус – Конституцияга хилоф бўлмаслиги кераклигини унутиб қўйган бўлса?! Наҳотки, қонунчиларимиз ўзлари жорий қилаётган қонунлар Конституциямизнинг  “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” деб номланган IX бобидаги “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” дейилган 41-моддага зидлигини билмаса?!

Агар қонунчиларимиз Конституцияга амал қилмаса, у ҳолда Конституция нимага керак?

Ўзи нима бўлаётир? Нега олчоқларимиз борган сари ҳаммамизнинг хафсаламизни пир қилишга уринаётир? Улар нимаики бўлса, шу юрт эгаси бўлмиш халққа бериш ўрнига безрайиб халқни “соғишга” тамомила ўтиб олдику.

“Ҳамма нарса халқ учун, халқ фаровонлиги учун!”, деган баландпарвоз шиор эскирдими?

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ватанни севиш туйғуси

(Давоми)  Ватанни севиш –иймондандир.                                                                 Қуръон.  Яхши кайфият билан уловга чиқдик.Юқори нуқтадан Самарқандгача ...

Сенаторлар: жинсий шилқимлик учун трамп истеъфо берсин

Нью-Йорк сенатор-демократи Керстин Жилибрандт, душанба куни CNN телеканалидаги чиқишида АҚШ президенти Дональд Трампга қўйилган кўп сонли жинсий шилқимликлардаги айбловлар ...

“она тилимиз — менинг ватанимдир”

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров она тилимизнинг бетакрорлиги, унинг ўзига хосликларини тадқиқ этиш бўйича доимий изланишда. Яқинда нашр этилган “Тил ва эл” бадиаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400