Газеталар аҳволи ҳароблашмоқда

Республикамиздаги марказий нашрлар, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, Ёшлар Иттифоқи, партиялар, ҳокимият, касаба уюшмаси ва ҳ.к. ташкилотлар муассислигида чот этилаётган газеталарнинг 2019 йил май-июнь ойи бўйича эълон қилинган ададлари кўрсаткичи билан танишиб, ўзбек газетчилиги ғариб аҳволга келиб қолибди деган фикрга келдим.

Кўпчилик буни Интернет билан боғлаши ҳам мумкин. Бироқ, менинг фикримча, ер куррасини интернет бутунлай забт этган тақдирда ҳам ҳақиқий газеталар матбуот оламида ўз ўрнини йўқотмайди.

Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, ўзбек газеталари кенг кўламда ёлғон-яшиқ хабарлар тарқатадиган, йўқни бор, борни йўқ қилиб кўрсатадиган минбарга айланганлиги, ҳар бир масалани Президент номи билан боғлайвергани, Президентнинг ёлғон сиёсатини чексиз-чегарасиз мадҳу тарғибот қилиб борганлиги, бузғувчи шахсларни ташаббускор раҳнамоларга айлантиравергани ва ҳ.к. омиллар боис хароб аҳволга келди, матбуот оламида ўз ўрнини йўқотди. Шунингдек, ўзбек халқининг иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолганлиги ҳам газеталарни касодга учратди.

Адади бўйича карвонбошилик қилаётган, ҳеч қачон халқ сўзини сўзламаган “Халқ сўзи”га менимча, олдиндан то бугунги кунгача ҳеч ким ихтиёрий равишда обуна бўлмаган. Шу боис кўпчилик журналистлар бу газетани “туалетная бумага” дейишарди.

Партия нашри бўлмиш газеталарнинг ададига бир қаранг. “Миллий тикланиш” газетасининг адади бор-йўғи 2711 дона. Ужас! Позор! Смешно! Партиянинг ўртача 10 минг аъзоси бўлсин, демак, партиянинг 7399 аъзоларини ҳатто ўз нашрлари ҳам қизиқтирмас эканда! Бу эса, партияларнинг ҳақитананан “чўнтак партия” эканлигига ишора, яъни, юқоридан соққа ташласа ишлайди, ташламаса бошини қашлайди.

Ижтимоий, маиший, тарбиявий аҳамиятга эга мавзулар мунтазам равишда ёритилиб бориладиган “Оила ва жамият” газетасининг аҳволини қаранг!

Бир пайтлар, аниқроғи, Дилбар Саидова Бош муҳаррир бўлган пайтда бу газетани газета дўконларидан, ҳатто газета сотиш ишлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорлардан ҳам топиш қийин бўларди. “Оила ва жамият” Ўзбекистондан ташқари Қозоғистонда ҳам қўлма-қўл газета эди. Ҳозир эса адади 4371 дона экан…

Хулласи калом, замон талаби, давр талаби инобатга олинган ҳолда сўз эркинлиги, матбуот эркинлигига йўл берилмаса, мухолифатчиларнинг эмин-эркин фаолият юритишига изн берилмаса Мирзиёевнинг Ўзбекистони Каримовнинг Ўзбекистонидан ҳам хароб аҳволга тушиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Қуйида таниқли газеталаримизнинг адади билан танишинг:

«Халқ сўзи»— 57.463

«Народное слова»— 12.956

«Правда востока»— 9.029

«Нурлы жол» — 2.093

«Ишонч»— 30.082

«Доверие»— 5.692 (май ойи ҳолати)

«Қишлоқ ҳаёти»— 6.002

«Ўзбекистон овози»— 4.391

“Голос Узбекистана”– 2.000

«Миллий тикланиш»— 2.711

«Адолат»— 3.278

«ХХI ASR»— 5.832

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати»— 6.129

«Маҳалла»— 24.320

«Маърифат»— 15.468

«Учитель Узбекистана»— 6.619

“Ҳуррият” – 3.035

«Оила ва жамият»— 4.371

«Жамият»— 2.005 (май ойи ҳолати)

«Оила даврасида»— 2.959

«Ёшлар овози»— 20.926

“Молодёжь Узбекистана” – 8.242

«Тонг юлдузи»— 12.626

«Ватанпарвар»— 39.902

«Инсон ва қонун»— 11.603

«Постда»— 70.494

«На Посту»— 3.962

«Ҳуқуқ»— 17.559

«Соғлом авлод» газетаси — 2.010

“Нуроний” – 6.189

“Ўзбекистон бунёдкори” – 2.148

“Тошкент оқшоми” – 2.024

“Вечерний Ташкент” – 1.235

Рузибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда нархларнинг ошишига қарши бўлганлар митингга чиқишди

Туркманистоннинг Лебап вилояти Фарап тумани ҳокимияти биноси олдига йиғилган 200 га яқин одам озиқ-овқат нархини пасайтиришни талаб қилишди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг ...

Зангиотадаги манзил колониядан подполковникнинг жасади топилди

Ички ишлар вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган жазони ижро қилиш манзил колонияси жиноят қидирув тезкор бўлими подполковниги бўлган А.А ўзини ...

Наманган вилоятида  автобус рессори синиши натижасида ағдарилиб кетди

Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Исузи” русумли автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб, ...