От кишнаган оқшом (қисса) 17-қисм

17

Кўзларимни очдим. Ё, тавба, Тарлон ҳамон чопиб бораяпти. Энди сойда чопиб бораяпти.
Тарлон бир-бир босиб, оёқ илди. Бошини эгди. Пишиллаб нафас олди.
Мен қаддимни ростладим. Ўзимга келдим. Мен тағин кўзимни юмдим.
Юқоридан баковул овоз берди.
— Зот жойида! Зот жойида қолди!
Юқорига ўгирилдим. Отлиқлар сой лабида қатор бўлиб қаради. Узалиб, жиловни олдим.
Юқорига чиқадиган йўл қидириб, сой ёқаладим.
Юқорида чавандозлар салмоқлаб-салмоқлаб гапиришди.
— Одамнинг боши айланиб кетади-я!
— Шу Тарлонда иккита юрак бор!
— Борди-ю, битта бўлса, ўзининг калласидай!
— Тарлон диловар от экан!
Баковул тайинлади:
— Тарлон-ов, улоқниям олиб чиқ! — деди.

Мен ўзимни эшитмасликка олдим. Улоққа қайтиб боргим келмади. Бир нишаброқ ердан юқориладим.
Eгар-абзаллар олдига бордим. Тарлонни яланғочладим. Тарлоннинг бор вужудини қараб кўрдим. Оёқларини силадим. Худога шукур, лат емади. Ерга юмалатиб-юмалатиб совутдим.
Бош-адоқ қашиладим. Бўлди, энди Тарлонни улоққа солмайман. Бўлди, Тарлон ғолиб бўлди…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кеча ёди

Ёғилади майин сас, садо, ёғар, егар шомурут қори, нақадар хуш жодугар наво, озод, қора сочлар ифори. Шомурутлар оппоқ гулидан кузатаркан фонуслар ёқиб, юлдузларнинг ...

Шоирларин эъзозлар ҳар юрт

27 ноябр куни Тожикистон Республикаси Суғд областининг Жаббор Расулов туманида шеърият кечаси ташкил этилди. (more…)

От кишнаган оқшом (қисса) 20-қисм

20 Кўпкари охиригача ёнбошлаб ётдим. Узанги йўлдошларим бир марта-да улоқ ололмади. Кўпкаридан қўлини бурунларига тиқиб қайтди. Шунда, узанги йўлдошларимга юз солдим. — Энди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400