Польшада Ўзбекистон фуқароси икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ЙТҲ содир этишда айбланмоқда

22 июнь куни Польшанинг Остров Мазовецки шаҳри яқинидаги автомобиль йўлида Ўзбекистон фуқаролари А.М. ва Ж.Ж. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Остров Мазовецки шаҳри полицияси ахборотига кўра, автомобиль ҳайдовчиси А.М.га нисбатан “икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш” айблови эълон қилиниб, уни судга қадар тергов изоляторига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Йўловчи Ж.Ж.га тиббий ёрдам кўрсатилиб, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

Қайд этилишича, элчихона вазиятни назоратга олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден украинага ёрдам бериш учун конгрессдан 33 миллиард доллар сўради

  АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украинага 33 миллиард доллар ёрдам беришни сўраганини айтди. 28-апрелда Оқ уйда сўзлаган президент Қўшма Штатлар Украинани Россия ...

Фарғонада ҳарбий хизматга жўнатиш учун 500 доллар олган аёл қўлга тушди

Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди, дея хабар беради «ЎзА». А. О. қўшниси А.Р ...

Россияда йўловчи самолёт маккажўхори майдонига қўндирилди

«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Airbus A-321 йўловчи самолёти Москва областидаги Жуковский аэропортига қаттиқ қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400