Ўзбекистонда масжид бош имом-хатиби ва масжид мутавалласи жиноят устида қўлга олинди!

Тошкент яқинида Бош имом-хатиб ва масжид мутавалласи ўзаро жиноий тил бириктириб, эҳсон қутисидаги пулларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келишгани аниқланди, деб ёзади «Жаҳон.уз» нашри.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Тўй-тепа” нодавлат-нотижорат ташкилоти Бош имом-хатиби Жобир Турғунов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва “Тўй-тепа” жоме масжиди мутаваллиси Носир Ғуломовнинг ўзаро жиноий тил бириктириб, сохта расмий ҳужжатлар тузишади.

Улар жоме масжиди ҳайъат аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилмаган бўлса-да, уни ўтказилди, йиғилишда Н.Ғуломов масжид мутаваллиси бўлиб қайта сайланди, деб сохта баённома расмийлаштиришади. Хуллас, аслида бўлмаган йиғилишда гўёки мутаваллини қайта сайлаб олишади.

Бир мақсад йўлида бирлашган имом-хатиб ва мутавалли масжид ҳудудидаги иккита эҳсон қутиси ёнига яна тўртта қўшиб, олтита қилишади. Аммо қўшилган эҳсон қутилари бўйича ҳеч қаерга ҳисобот беришмайди. Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолаверади. Вақти-вақти билан эса Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясига масжидда фақатгина иккита эҳсон қутиси борлиги ҳақида сохта маълумотнома тақдим этиб туришади.

Савобталаб инсонларнинг эҳсонлари имом-хатиб ва мутаваллига буюрмади. Ж.Турғунов мутаваллига ҳисобга олинмаган эҳсон қутисидаги пулларни вақф фондига топширмасликка кўр­сатма беради. Аниқланишича, икковлон дастлаб ушбу эҳсон қутиларига тушган қарийб 22 миллион сўм пулнинг 5 миллион сўм­дан ортиғини масжид учун ишлатиб, қолганини растрата йўли билан талон-тарож қилишади.

“7news.uz”га юборилган ва бизнинг ихтиёримизида бўлган ҳужжатларда, Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлим ва солиқ инспекцияси ҳамкорлигида шаҳар жоме масжидида ўтказилган текширишда имом-хатиб хизмат хонасидаги сейфдан вақтида вақф фондига топширилмаган 13 миллион сўмдан зиёд, рўйхатдан ўтказилмаган 4 дона эҳсон қутисидан эса 800 минг сўмдан ортиқ пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Суриштирув жараёнида Ж.Тур­ғунов ва Н.Ғуломов ўзаро жиноий тил бириктириб, жоме масжидига эҳсон қилинган 37 миллион 730 минг сўм пулни талон-тарож қилганликлари маълум бўлди.

Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси катта инспектори Гулчеҳра Раззоқованинг маълум қилишича, Ж.Турғунов ва Н.Ғуломовнинг жиноий хатти-ҳаракатларига жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, уларга тегишли жазо тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...

Жаслиқда намоз ўқиш учун шароит бормиди?

Президент қарори билан ёпилган Жаслиқ қамоқхонасида диний амалларни бажариш учун шароит бормиди? Бу саволга ИИВ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси бўлим бошлиғи ...

Саратовда ўзбекистон фуқароси сурияга жўнаб кетиш учун жангариларни ёллаган

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилиш ниятида бўлгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РФ Федерал хавфсизлик хизматининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400