Саратовда Ўзбекистон фуқароси Сурияга жўнаб кетиш учун жангариларни ёллаган

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилиш ниятида бўлгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РФ Федерал хавфсизлик хизматининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот  kun.uz сайтидан олинди.

Аниқланишича, 24 ёшли айбланувчи Сурияга ноқонуний қуролли тузилма сафига бориб қўшилиш учун жўнаб кетишга тайёргарлик кўрган. У интернетда бу борада ўзига ҳамроҳлар излаган.

Эркак Россия ФХХнинг Саратов вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Тинтув чоғида унинг шахсий буюмлари орасидан экстремистик адабиёт топилган. Айбланувчи ўз айбини тан олди, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

“Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилда туғилган фуқаросига нисбатан РФ ЖКнинг 2 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди”, – дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ливияда эски қуръонни бепул янгилаб бермоқда

Ливия пойтахти Триполида кўнгиллилар Қуръоннинг эски ва шикастланган нусхаларини тикламоқда. Фаоллар ушбу савобли иш билан 2006 йилдан буён шуғулланмоқда. Ўшандан бери ярим ...

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...

Муфтий ишдан кетгани ҳақида хабар тарқатган azon.uz сайти муҳаррирининг ўзи ишдан олинди

Бугун Азон.уз нашри Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эди. Бу хабар ижтимоий ...