Самарқандда қабртошларга тирик инсонларнинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра алоҳида дафн этишга ажратилган участкага узунлиги 1,5 метр, эни 1 метр ва баландлиги 0,5 метрдан 1 метргача бўлган ўлчамда қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш (қуриш)га йўл қўйилади. Бироқ қабристонда айрим қабр ёдгорликларига 10-16 кв.метр ер майдонлари ажратилган. Яъни баъзи ҳолларда ёдгорлик узунлиги 1,5 метр эмас, балки 3-4 метр, эни 1 метр ўрнига 4 метр ерга ўрнатилган.

Шунингдек, ўрганиш давомида қабр усти ёдгорлигига тирик инсоннинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар чоғида шу каби камчиликлар аниқланган. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.

Ўрганиш натижасида аниқланишича, аҳолига хизмат кўрсатиш махсус техникалари янгилаб берилган. Шаҳар ҳудудида жойлашган 40 та қабристонга аҳолига хизмат кўрсатиши учун 27 та қабристон назоратчиси, 71 та қабристон қоровули штат бирлиги ажратилган. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, қабристон атрофида девор тортиш, айримларида таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон мхх тизимларида кенг кўламли тозалаш кетмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига кескин айбловларни билдирди. (more…)

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...

Жээнбеков ҳавсизлик кенгашини тезкорлик билан мажлисга тўплади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг раислигида Ҳавсизлик кенгашининг мажлиси бўлмоқда. Давлат бошлиғининг маълумот хизмати маълум қилгандек, матбуотсиз ўтаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400