Косонсойдаги 800 ёшли чинор кесиб ташландими?

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Косонсой шаҳри марказидаги улкан чинор дарахти кесиб юборилаётгани, маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлсада раҳбарлар эътибор қаратмаётгани ҳақидаги хабар муҳокама мавзусига айланди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Аслида туман маданият ва истироҳат боғида ўсаётган саккиз юз ёшли ушбу чинорнинг қуриб қолган шохи олиб ташланган холос. Гап шундаки, боғдаги катта ҳовуз ўртасидаги кекса дарахт тўрт шохдан иборат бўлиб, бири қуриган ва хунук ҳолга тушган, атрофдагилар учун хавф туғдираётган эди.”Обод марказ” дастурига кирган боғни таъмирлаш чоғида айни масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Косонсойликлар аждодлардан мерос умрбоқий чинорни ноёб ёдгорлик сифатида қадрлашар экан, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Наманган вилоят бўлинмаси раҳбари Бекзод Ҳамдамов. – Интернетда тарқалган хабардан келиб чиқиб, унинг тақдири билан қизиқдик. Қуриган шоҳи олиб ташланганини ҳисобга олмаса бошқа ташвишланадиган ҳеч бир гап йўқ. Мутасаддилар, хусусан, экологиянинг туман бўлимидагилар чинор муҳофазасини янада кучайтириш ҳаракатида. Дарахт муҳофазаси кучайтирилиб, парвариши яхшиланади, тарихи битилган махсус тахтача ўрнатилади.

Дарахтлар ҳам инсон сингари меҳрдан яшнайди. Косонсой боғидаги қулоч етмас чинорнинг умрбоқийлиги сабаби ҳам шунда. У яна кўплаб юз йилликларни бошидан ўтказади ҳали.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни ...

Президент қарори

  Ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди 2-3 ва ундан кўп хонали квартиралар нархи 174 млн дан 320 млн сўмгача этиб белгиланди Президентнинг ...

Тошкентда 15 ёшли ўсмир бошқараётган «матиз»  йўл ўртасида турган электр узатувчи темир устунга бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ борасида маълумот берди. Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 5.00да Тошкент халқа йўлининг Учтепа тумани ҳудудидан ўтувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400