Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни Тошкент-Урганч рейси бўйлаб Y классда 461 минг сўм эвазига парвоз қилган бўлса, эндиликда худди шу класс учун билет нархи 887 минг сўм этиб белгилангани ҳақида ёзди. Бу дегани ЎҲЙ айрим класслар учун билет нархларини салкаам 2 баробарга оширган!

Блогернинг айтишича, энг ёмони бу ҳақида монопол компания ҳеч қандай хабар бермаган. На ўзининг расмий сайтида, на бошқа ОАВларда. Албатта-да, нима учун улар хабар бериши керак? Ахир ўзи хон, кўланкаси майдон бўлса. Истаган пайти, истаган нархини қўя олса. Ахир қизиққон-да у! Монопол-да у!

Истеъмолчилар ҳуқуқи, дейсизми? А, нима? Нима у? Ейдиган нарсами? Монопол ташкилотларни истеъмолчилар мутлақо қизиқтирмайди. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. «Ёқса шу, ёқмасанг катта кўча» принципида ишлашади.

Ваҳоланки, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дея белгиланган.

ЎҲЙ эса бу ҳақида нархлар ошириб бўлингандан кейин, бугун Газета.уз сайти орқали хабар бермоқда. Агар блогер Kurbanoff бу ҳақида ёзмаганида балки ҳеч қачон хабар беришмаган ҳам бўлармиди, ким билсин. Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп деган нақлни жуда яхши кўришадиди бу монополларимиз.

Компания нима учун қонунларга ва халққа (истеъмолчиларга) бу даражада ҳурматсизлик қилганлиги ҳақида бирор расмий тушунтириш (узр сўраш демайман, майли) берармикин?

Айтганча, Монополияга қарши курашиш қўмитасидан эса «Сувсоз» билан боғлиқ воқеадагига ўхшаган тезкор муносабат кутиб қоламиз.

Манба:Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қайси бири тўғри: oktyabrми ёки oktabr?

Ўзбекистонда охирги 20 йилда Лотин алифбосига ўтиш ёки Кирилл алифбосида қолиш борасида бир қарорга келинмади, деб ёзади BBC. (more…)

Мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга олган хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани ...

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400