Мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга олган хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани маъмурий ишлар судининг қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан шундай жазо тайинланган.

Давлатназар Рўзметов

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, Давлатназар Рўзметов 25 октябрь куни кечки пайт тўйда ўтирганда унга танишлари қўнғироқ қилишиб, Қўшкўпир тумани ҳокими мактаб директорлари, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари мудирларини йиғиб пахта терими бўйича селектор йиғилиши ўтказаётганини, ҳукумат таълим ва тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этишни тақиқлаганига қарамай, уларни мажбуран пахта теримига жалб этмоқчи бўлаётгани ҳақида айтишади.

“Давлатназар Рўзметов йиғилиш ўтказилаётган туман ҳокимлиги биносига кириб, мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга ола бошлади, – дейди исми ошкор этилишини истамаган манба. – Буни кўрган Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов унинг кимлигини сўради. Журналист бунга жавобан: “Мажлис очиқми ёки ёпиқми? Очиқ бўлса ўтираман, ёпиқ бўлса чиқиб кетаман”, деб жавоб берди. Шундан сўнг хоким “Йиғилиш тамом” деб ҳаммага рухсат бериб юборди”. Шундан сўнг Д.Рўзметов туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, жамоат тартибини бузганлик, майда безориликда айбланади ва вилоят марказидаги ҳушёрхонада бир кун сақланади. Эртаси куни эрталаб эса қўйиб юборилган.

29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар суди унга нисбатан очилган ишни кўриб чиқиб, 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинган.

Тuron24 воқеа юзасидан изоҳ сўраб Хоразм вилоятидаги мутасадди идораларга мурожаат қилди. Айни пайтда вилоят прокуратурасининг ҳолат юзасидан расмий ахборот тақдим этилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мажбурий меҳнатга доир видеоселектор йиғилиши ўтказган ва унда мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳар қандай раҳбар, жумладан, туман ҳокимлари кечирилмаслигини маълум қилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

Интернетда ўзини Нарек Гурурян деб таништирган йигитнинг видеомурожаати пайдо бўлди. Айни шу исмли одам 1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида юз берган ва ...

Ўзбекистонда фермер ёки деҳқонларнинг кенгашга аъзолиги мажбурий этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (2019 йил 4 апрель, ЎРҚ–533). Бу ҳақда ...

Ўз тилимизга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ўзимизга бўлган ишончдир

   (Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигининг 28 йиллигига бағишланади.) Ўтган йили шу пайтлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов муносабати билан партиялар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400