Афтидан, танқидлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга таъсир қилган кўринади. Шу пайтгача Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чипта нархи қимматлигини ҳамкорларга ағдариб келаётган “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ “Казакстан темир жўли” МК АЖ қарашли “Пассажирские перевозки” АЖ раҳбарияти билан музокарага ўтказибди.
Биз учун қизиқ томони унда чипта баҳосини пасайтириш масаласи кўриб чиқилибди. Натижада 2019 йил 1 августдан юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тульпар-Тальго” поездининг белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди.
Эндиликда поезд жўнашидан беш сутка олдин чипта харид қилинса СВ ҳамда КУПЕ вагонларига 25 фоиз, ўтирадиган ўриндиқли вагонларга 15 фоиз, қўшимча йиғимларга 53 фоиз чегирма берилади.
Айтишларича, таҳлиллар натижаларидан сўнг, “Тульпар-Тальго” поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.