Қирғизистондаги воқеадан маҳсус хизмат ходими ҳалок бўлди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ярадор бўлган маҳсус бўлинманинг ҳодими ҳалок бўлди. Бу хабарни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади.

Травматология ва ортопедия фанлари тақдиқот марказининг директори Сабирбек Жумабековнинг айтишича, унга ўқ теккан.

“Ўқ юрагини тешиб кетибди, Жон таслим қилди”, – деган Жумабеков яна бир аскарга операция ясалганини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  қароргоҳ томондан келиб унинг кўкрагига текканини маълум қилди.

Бундан ташқари, яна 25 одам касалхонага ётқизилган. Уларга елим ўқ теккан ва бошқа турли жароҳатларни олишган.

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Қўйтош овулида куч ишлатар тизимлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ушлаш операциясини 7-августда кечки соат саккизда бошлаган. Вазият изидан чиқиб, ўқнинг овозлари эшитилган. Атамбаевнин қароргоҳидаги бир қанча жойлар ёнди.

Миллий ҳавфсизлик хизмати операция давом этаётганини, елим ўқларгина қўлланаётганини маълум қилган.

Воқеадан икки соат ўтиб Қирғизистондаги бир қанча телевидениялар эфири узилиб қолган. Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳи жойлашган Чуйдаги Қўйтош овулида мобил алоқа ва Интернет узилиб қолди.

Қирғизистонни 2011-2017-йиллар орасида бошқарган Алмазбек Атамбаевнинг 2013-йили қонундаги ўғри Азиз Батукаевдин ҳибсдан бўшаб кетишига алоқадорликда айблаб, милицияга уч маротаба сўроққа чақиришган. Бироқ у сўроққа келмаган.

27-июнда қирғиз парламенти уни даҳлсизлигидан маҳрум қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарё вилоятининг қарши шаҳри, чироқчи ва миришкор туманлари ҳокимлари ишдан олинди.

Аввалроқ, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиши хабар берилганди.  Йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг ...

Каримов даврига сиёсий баҳо бериш вақти етилди

Ўзбек эркакларини қулга, хотинларини чўрига айлантирган Каримов ва унинг қаттоллари ишларига ( 27 йиллик иш...) сиёсий баҳо бериш вақти етилди. Йўқлик ва хорликдан туман – ...

Ақш украинага ҳарбий ёрдам бермоқда

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда. НВ нашри Украинанинг Борисполь аэропортига ҳарбий ёрдамнинг иккинчи партияси етиб келганини маълум қилди. Киев 22 январь куни худди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400