Олимжон Ўсаров Олий Суд матбуот котиби лавозимидан кетди

16 август куни бўлиб ўтган Олий суд жамоасининг тўлиқ таркибдаги навбатдаги йиғилишида Олий суд матбуот хизмати раҳбари Олимжон Ўсаров лавозимини тарк этишини эълон қилган, деб ёзади «Daryo”га таяниб «Human” сайти.

У мажлисда судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги мавзусида маъруза қилган, матбуот котиби ўз маърузасида сўнгги пайтларда ОАВда судлар фаолиятига доир танқидий чиқишлар тобора кўпайиб бораётгани ва бундай чиқишларга жиддий эътибор қаратиш, ўз вақтида, холисона муносабат билдириш лозимлигини, аммо бу масалада сусткашликка йўл қўйилаётганини, айрим судья ва суд ходимлари журналистларнинг суд мажлисларида иштирокига асоссиз тўсқинлик кўрсатётган ҳолатлари учраётганини танқид остига олган. Айни сабабларга кўра, лавозимдан кетишга қарор қилган.

Биз мазкур воқеа юзасидан Матбуот хизмати ходими Зокир Қўзибоев билан боғландик ва у бу хабарни тасдиқлади.

Олимжон Ўсаров ихтисослиги бўйича ҳуқуқшунос, журналист. Икки муддат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Қонунчилик палатаси ахборот хизмати раҳбари бўлган. Шунингдек, бир қатор даврий нашрларда, телевидение ва матбуот хизматларида фаолият юритган. Шунингдек, у 2007-2015 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида талабаларга дарс берган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саид-абдулазиз юсупов пора билан қўлга олинди

10 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ...

Журналистнинг ўлиги тиригидан қиммат

Журналистни қамаш, қийнаш, ўлдириш ўтакетган ахмоқ ва реалликдан узоқлашган сиёсатчининг иши. Журналист ким у? Оддийгина жамоатчилик хабарчиси. Унда яширин ҳужжатларга, ...

Сальвадорда икки кунда 90 дан ортиқ одам жиноятчилар томонидан ўлдирилган

Сальвадорда жиноий гуруҳнинг 1,5 мингга яқин аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий Бош прокуратура вакиллари хабар берди. Уларга кўра, мамлакатда жиноятчиларни қўлга олиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400