Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон расмийларини «Жаслиқ»да амалга оширилган қонунбузарликлар юзасидан мустақил текширув ўтказишни бошлашга чақирди, деб ёзади “Дарё” сайти.
«Айбдорлар жавобгарликка тортилиши, жабрланувчилар ва уларнинг оиласига товон пули тўланиши керак», — дейилади ташкилот баёнотида.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрича, «Жаслиқ»нинг ёпилиши Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларига оид эски репутациясининг ўзгаришига имкон беради.
«Ўзбекистонда бошқа ‘Жаслиқ’ бўлмаслиги керак», — деб таъкидлайди HRW вакиллари.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни «Жаслиқ колониясини тугатиш» тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бу қарорни БМТ ва Европа иттифоқи қўллаб-қувватлаган эди.