Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин яқинда ташкил этилган, мамлакатга келтирилувчи япон маҳсулотлари ўрнига миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи махсус фондга ўз шахсий маблағини қўйди, деб “ЎзА” ёзмоқда.
Жанубий Корея ва Япония савдо-иқтисодий зиддияти доирасида ташкил қилинган бу фонд журналистлар томонидан “ватанпарварлик фонди” деб аталиб улгурди.
Ҳозирча, 40 миллиард вон, яъни 33 миллион доллар йиғилган. Президент қўйган маблағ нимага ишлатилиши айтилмаган.