Исроил жосус-йўлдошни Ер орбитасига олиб чиқди

 

сунъ. йулд. Исроил мудофаа вазирлиги «Офек-10» разведкачи сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди, дея хабар бермоқда Jerusalem Post нашри.

«Офек-10» Тель-Авивдан жанубда жойлашган «Пальмахим» ҳарбий-ҳаво базасидан «Шавит» ташувчи-ракетаси орқали учирилган.

Сунъий йўлдош учирилганидан кўп ўтмай белгиланган орбитага чиққан. Энди унинг асосий тизимларининг ишлашини текшириш учун бир қатор тестлар ўтказилади.

Исроил Мудофаа вазирлигининг фикрича, ушбу дастур мамлакатнинг стратегик имкониятларини сезиларли даражада модернизация қилиш имконини беради.

Исроил ўзи мустақил равишда сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиб, уларни учириш имкониятига эга жаҳондаги 12 мамлакатдан бири ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...

Рустам пардаев сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда ҳокимликнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасига қарашли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400