Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди

Жангарилар томонидан 15 сентябрь куни эрталаб шимолий Боғлон провинциясида иккита электр узатиш линиясининг икки устуни портлатилгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинцияси, жумладан Кобулга электр энергияси импорти кескин қисқарди. Бу ҳақда “Газета.уз” ёзмоқда.

Ушбу электр энергиясининг катта қисмидан Кобул шарқидаги саноат зоналаридаги фабрикалардан фойдаланилади. Пойтахт аҳолиси ҳукуматни бу каби ҳолатларни бартараф этиш учун зарур инфратузилмаларни яратиш лаёқатига эга эмаслигида айбламоқда, дея қайд этди телеканал.

Апрелда жангарилар Туркманистондан электр энергияси етказиб берилаётган электр узатиш линиясига зарар етказган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қарийб 200 километрлик «Сурхон — Пули-Ҳумри» электр узатиш линияси қурилишига 45 млн доллар ажратади. Лойиҳанинг умумий қиймати 110 млн долларга баҳоланмоқда. Мамлакатлар ўртасида «ол ёки тўла» тамойили бўйича 10 йил муддатга энергия етказиб беришга шартнома имзолайди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси Афғонистонда электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани ҳақида Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушгани йўқлиги ҳақида хабар қилди. Амалдаги шартнома асосида Афғонистонга узулишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (1 суткада тахминан 1,5 млн. КВт/соат).

Айни пайтда, компаниянинг қайд этишича, 14 сентябрь соат 14:00дан кейин Ўзбекистондан Афғонистонга узатилаётган энергия миқдорини қабул қилиш даражасида кескин тушиш ҳолати рўй берган. Бу одатдагида қарийб 3 марта кам эканлиги қайд этилган.

«Айрим сабабларга кўра таъминоти узилган электр тармоғи, тахминимизча, Афғонистон истеъмолчилари Тожикистон Республикасидан харид қиладиган ҳаво линияларида содир бўлган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин тўғри бўлса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга оширишидан бехабармиз», — дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди

8 апрель куни 10:30 да Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz" Сурхондарё вилояти ИИБ шаҳар ички ишлар бўлимига асосланиб ёзмоқда. Фавқулодда ...

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...

Туркияда яна икки ўзбекистонлик вафот этди

2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400