Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайиб кетмоқда

2019 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11,1 фоизга камайди, деб ёзади “EVERYDAY.UZ” сайти.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 764,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 679,5 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди – 4 фоиз. 2018 йилда 730,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 701,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-август ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди – 467,2 минг тоннагача.

2019 йил январь-август ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 40,33 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизга кўп.

2019 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 1,38 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга камдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда “молиявий пирамида”нинг олти нафар раҳбари фирибгарликда айбланди

Тожикистонда “Ҳафт бурж” компаниясининг олти нафар раҳбари фирибгарликда айбдор деб топилди ва турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан аввал Тожикистон Бош ...

Фантастика: 2015 йил 1-чорагида яим ҳажми 7,5 %га ўсди!!!

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил январь-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботи эълон қилинди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ...

Қирғизистонда мобил қурилмаларни олиб киришда $1,5 тўлов киритишни таклиф қилишмоқда

Ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси мамлакатга мобил қурилмалар олиб кириш учун тўлов жорий қилишни таклиф этаяпти. Битта қурилмани рўйхатдан ўтказиш 100 сомга (1,5 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400