Қаршида икки «Дамас» автомобили тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Қарши туманида икки «Дамас» автомобили иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳордиқ.уз” ёзмоқда.

Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги Хонабод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг “Қарши – Шаҳрисабз” йўлига туташ қисмида юз берган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги “Дамас” “Хонобод – Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши томондан келаётган фуқаро Э.Ҳ. бошқарувидаги “Дамас” билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида содир бўлган.

Тўқнашув натижасида кучли ёнғин келиб чиққан.– Ушбу йўл транспорт ҳодисаси “Дамас” ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва тезликни меъёридан ошириб юборгани оқибатида юзага келган, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев. – Энг ачинарлиси ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийда бир ойда 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди

Навоий вилоятида аҳоли хонадонларидаги 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, подполковник ...

Мамаризо нурмуратов:«ҳеч қанақа деноминация бўлмайди!»  

«Ҳеч қанақа деноминация бўлмайди! Буни хаёлингиздан чиқариб ташланглар!» — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум ...

Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси мирзиëевдан ëрдам сўради

Қарийб 20 кундан буён МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси - Гавҳаржон Мадаминова Ўзбекистон президенти ва Бош прокурорига ариза билан мурожаат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400