Навоийда бир ойда 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди

Навоий вилоятида аҳоли хонадонларидаги 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, подполковник Бахтиёр Баратов хабар берди.

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг маълумот беришича, 25 ноябрдан 25 декабрга қадар эълон қилинган “Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги” давомида аҳоли хонадонларида ишлатишга мутлақо яроқсиз, нохуш ҳолатларни келтириб чиқариш даражаси юқори бўлган иситиш ускуналари мавжудлиги аниқланган. Уйида ана шундай мосламалардан фойдаланаётган ва ёнғин хавфсизлиги қўпол равишда бузилган хонадон эгаларига маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Файзулла Имомовнинг айтишича, унинг уйидаги иситиш печи туман газ идораси ходимлари томонидан яроқсиз деб топилган. У печкасини Навоий шаҳридаги “Дархон” бозоридан 150 минг сўмга сотиб олган.

“Мен печкани сотиб олаётганимда уйни исита оладими, йўқми, шунисини сўраганман. Уни бошқа махсус талаблари борлигини қаердан билай, сотувчи ҳам ҳеч нарса демаган”, дейди Файзулла Имомов.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Рашид Тошназаровнинг айтишича, стандартларга жавоб бермайдиган иситиш мосламаларига асосан қўлда ясалган иситиш қозонхоналари ва қўлбола печлар киради.

“Қўлбола печларнинг ҳажми аксарият ҳолларда кичик бўлгани учун ичкарида кислород айланмайди, натижада ёнилғи чала ёниб ис гази ҳосил бўлиши мумкин, – дейди Рашид Тошназаров. – Бундай печларда газ босими кўтарилганда, уни меъёрлаштирадиган автоматика ҳам йўқ. Баъзан иситиш мосламалари ёниб турганда газ тармоқдан ўчиб қолади ва маълум муддатдан кейин яна ёнади. Автоматикаси бор печларда бундай вазиятларда газ сизиб чиқмайди, қўлбола печлардан эса газ чиқади”.

Иситиш печлари савдоси билан шуғулланадиган савдогар Азиз Сайидовнинг айтишича, бозорда 480-500 мингдан 150 минг сўмгача иситиш печкалари сотилмоқда. Хавфсизлик талабига жавоб берадиганларининг нархи 480-500 сўм. Аммо 150 минг сўмлик иситгичларни сотиш тақиқланмагани учун ҳам барча шаклдаги иситиш печлари харидорларга бирдек таклиф этилади.

ФВБ ходими Бахтиёр Баратовнинг айтишича, вилоятдаги барча бозорларда талабга жавоб бермайдиган ва стандартларга мос бўлган иситиш печлари тўғрисида тадбиркорларга маълумот беришган. Аммо савдогарларнинг кўпчилиги савдоси тўхтаб қолмаслиги учун арзон нархда сотилаётган қўлбола печларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслигини харидорларга тушунтиришмаяпти.

“Қишлоқдагиларнинг кўпчилиги совуқ кунларда уйидаги битта хонани иситишади ва бола-чақаси билан ҳамма ўша хонада қишлашади. Бизда бир тонна кўмирнинг нархи 200 мингдан баланд, брикет 370 мингдан зиёд, бир тележка ўтинни ҳолатига қараб, 400-500 минг сўмга олиш мумкин, – дейди Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Фармон Қурбонов. – Лекин 2-3 нафар боласи бор бўлган бир оилага бу ўтин 3 ойга етмайди. Шунинг учун ҳамма ҳам қишда ёнилғини тежашни, иситишнинг эса арзон йўлини топишни ўйлайди”.

“Кўпчилик уйларида қиш мавсумига тайёгарлик кўрмайди. Улар кун совигандагина зудлик билан иситиш печи олишга киришади. Ўша 400-500 минг сўм топилмаслиги мумкин. Шунинг учун айрим фуқаролар арзон нархда сотиладиган қўлбола иситиш печларини харид қилишади”, – дейди Бахтиёр Баратов.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасидаги маълумотларга қараганда, камчиликлар асосан 5 хил кўринишда қайд этилмоқда. Фуқаролар ўртасида энг кўп учраётган ҳолатлардан бири – газ плиталари ва духовкаларнинг оғзини очган ҳолда уйларини иситиш билан боғлиқ. Қишлоқ жойларда яшаётганларнинг аксарияти қўлбола ясалган газ ускуналарини ишлатишаяпти. Суюлтирилган газ баллонларидан нотўғри фойдаланиш ҳам ортиб бормоқда. Уйлардаги мўриларнинг ўз вақтида тозаланмаслиги оқибатида нохуш ҳолатлар юзага келмоқда. Айрим хонадонлардаги дудбуронлардан қуш уялари топилган. Шунингдек, баъзи шахслар чет элдан келтирилган иситиш ускуналарини синовдан ўтказмай, турар жойларига ўрнатишган ва фойдаланиб келишмоқда.

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходими, подполковник Дилшод Сувоновнинг айтишича, бир ой давомида ташкилотларда жами 142 та камчилик аниқланиб, 121 таси бартараф этилган. Мазкур обеъктларда камчиликлар асосан ностандарт шланглардан фойдаланиш, печларнинг автоматикалари носозлиги билан боғлиқ.

Манба: Turon24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда нархларнинг қимматлигидан шикоят қилган аҳоли таъқибга учради

Туркманистонда имтиёзли озиқ-овқат етказиб бериш аста-секин йўқ бўлиб кетмоқда ва товарлар нархи ошиб бормоқда. Норози бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Янги йилдан ...

Одамлар касал бўлишдан, касалхонага ётишдан нега қўрқади?

Агар соғлиқни сақлаш вазири бўганимда ҳар куни шифохонама-шифохона юрардим, айтмай бостириб борардим, ҳақиқий аҳволни кўрардим, муаммоларни ўрганардим, тиббиёт ходимлари ...

Фарғонада ҳарбий хизматга жўнатиш учун 500 доллар олган аёл қўлга тушди

Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди, дея хабар беради «ЎзА». А. О. қўшниси А.Р ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400