Фазлиддин Умаров  Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Ф.Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.

У давлат солиқ хизмати органларида 16 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, 2006-2015 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг турли тузилмаларида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, 2015-2017 йилларда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасида шўъба мудири бўлиб ишлаган.

Фазлиддин Умаров 2017 йилдан шу кунгача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилдан туркманистонда бепул коммунал хизматлар бекор қилинади

Халқ Маслаҳати йиғилишида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакатда бепул газ, электроэнергия, ичимлик суви ҳамда коммунал хизматларини бекор қилиш ...

Facebook ходимларининг маоши қанча?

Glassdoor нашри берган маълумотларга қараганда, компания ўз ишчи-ходимларига қуйидагича маош тайинлаган. Ҳар қандай компания фаолиятида ўзига яраша айрим камчиликлар бўлади. ...

Gm uzbekistan номи uzauto motorsга ўзгарди

GM Uzbekistan компанияси ўз номини UZAUTO MOTORS’га ўзгартирди. Бундан Корпоратив маълумот ягона порталидаги хабар дарак беряпти. Компания келгуси бир неча ой ичида ўз номини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400