Ширин ҳокими Илҳом Бегалиев ишдан олинди

2 октябрь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов ва бошқалар иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатга танқидий баҳо берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Бунда тўртта сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо берилиб, депутатлар орасида муҳокама қилинди.

Шу вақтга қадар Ширин шаҳар ҳокими бўлган Илҳом Бегалиев фаолиятида йўл қўйилган камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шаҳар секторлари раҳбарлари ҳам ишдан олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари олтин нархининг пасайиши туфайли яна камайди

Фото:elfagr.comМарказий банк 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Мамлакатнинг ялпи олтин-валюта захиралари 27,3 млрд. ...

“давлат идорасининг биносида лифтлар ишламайди, айрим хоналар ахлатхонага ўхшайди”

  "Тошкент вилоят Рақобатни ривожлантириш қўмитаси 6-қаватда жойлашган. У ерда 5 та лифт бор, лекин биттаси ҳам анчадан бери ишламайди. 6-қаватдаги лифтнинг ёнида хона ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400