Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан:

– уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади;

– меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.

2019 йил 1 октябрдан:

– меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;

– суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)

Нью-йоркдаги ҳужум оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

Шанба куни Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетда 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган қуролли ҳужум ирқий зўравонлик сифатида текширилмоқда. Полициянинг маълумотларига ...

Корейсга турмушга чиққан ўзбек қизи ўзини ўлдирди

Жанубий Кореяга никоҳ (F-6 -- Корея Республикаси фуқароларига турмушга чиққан хорижликларга берилади) визаси билан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.Н. ўз жонига қасд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400