Тошкентда  “тез ёрдам” машинаси тирбандликда қолиб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

Тошкентда фуқаро “тез ёрдам” машинаси кечикиб келиши оқибатида вафот этди. Бунга сабаб йўлдаги тирбандлик бўлган.

Маълум бўлишича, жорий йил 11 сентябрь куни 60 ёшли беморнинг аҳволи оғирлашиб ҳушидан кетган. Шундан сўнг беморнинг яқинлари дарҳол “тез ёрдам”га қўнғироқ қилган. Чақириқ 07.25 да келиб тушган, “тез ёрдам” бригадаси эса бир дақиқа ўтиб манзилга отланган. Лекин, «Яккасарой» тўйхонасининг ёнидаги йўл тирбанд бўлганлиги сабабли машина 5-6 дақиқа йўлда туриб қолган ва унга ҳеч ким йўл бермаган.

“Тез ёрдам” бригадаси манзилга етиб боргач беморга ёрдам берилишига қарамай вафот этган.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчиларга чироғини ёқиб келаётган “Тез ёрдам” автомашинасини кўрганда дарҳол ўтказиб юборишни сўраб, мурожаат қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...

Ҳокимиятга қайтолмаётган тўртинчи ҳокимият

Юзхотирлик, андиша, таниш-билишчилик — тараққиёт кушандалари. Ўзбекчиликда шундай хислату иллатларимиз борки, улардан воз кечолмаймиз. Гарчи буни ўзимиз истасак ҳам. Воз ...

Ўзбекистон томчилатиб суғориш технологиясига ўтишни режалаштирмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизини томчилатиб суғориш технологиясига ўтказиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри. Таъкидланишича, ҳозирги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400