Самарқандда 24 киши овқатдан заҳарланди

Жорий йил 7 октябрь куни соат 14:10 дан 8 октябрь соат 22:00 га қадар Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 24 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг  кўтарилиши каби шикоятлар билан ётқизилган. Уларга “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг Kun.uz’га хабар беришича, жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 13:00-17:30лар оралиғида барча беморлар Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилишган.

“Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог шохобчасида ўрганиш ўтказилганда, шохобча ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Самарқанд шаҳар ДСЭНМда мазкур хот-дог шохобчаси атрофидаги хонадонларда хот-дог ва шаурма маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилган фуқароларни аниқлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий ходимларини жалб этган ҳолда уйма-уй кўриклар ташкил этилди.

“Бахтиёр” МЧЖ бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланди.

Беморларнинг аҳволи, лаборатория таҳлил натижалари, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилиши айтилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзингизни ўлдирсангиз ҳам, сўз эркинлигини чекласангиз ҳам фикр эркинлиги бўға олмайсиз!

Комил Алламжонов яқинда барча блогерлар унинг ва давлат химоясида эканлигини айтди. Шунингдек, кўпчилик давлат ташкилотлари оммавий ахборот воситаларини касб байрами билан ...

  озодлик  онларининг  гаштли  давраси

Бугун Интернет саҳифаларини “варақлар” эканмиз,  узоқ йиллик тутқунлик ва маҳбусликдан сўнг муддатидан олдин  озодликка чиқарилаётган Ватандошларимиз ҳақидаги  хушхабарларга, ...

Қувада сув йўқ, жўмрак йўқ, қарздорлик ҳисобланмоқда

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди, деб ёзади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400