Қувада сув йўқ, жўмрак йўқ, қарздорлик ҳисобланмоқда

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди, деб ёзади ЎзА нашри.

Аризага “Сувоқава” ДУК Қува филиали томонидан ичимлик суви бўйича асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлиги сабаб бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилди. Жараёнда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар тоза ичимлик сувини узоқдан ташиб келишлари маълум бўлди.

Аниқланишича, 131 нафар истеъмолчи корхона компьютер базасига ичимлик суви истеъмолчиси сифатида киритилган ва уларга 2019 йил 1 май ҳолатига 33 676 402 (Ўттиз уч миллион олти юз етмиш олти минг тўрт юз икки) сўм қарздорлик ҳисобланган.

Ўйлаб қарасанг, бир неча чақирим узоқдан сув ташиб сарсон бўлаётган маҳалла аҳлига “ичимлик сувидан қарздорлигинг бор”, деса алам қилади-да!

Федерация ходимлари аниқ фактларни келтириб, “Ўзбек” кўчасида яшовчи истеъмолчиларга“Сувоқава” ДУК томонидан ҳисобланган 33 676 402 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқаришга эришди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозор ва колбаса цехларига 10 йилдан бери яроқсиз гўшт сотган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 10 йилдан буён Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сифатсиз гўшт маҳсулотлари ...

Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси ...

Тбилисидаги намойишлар:россиялик депутатнинг грузия парламентидаги чиқиши ўнлаб одамлар жабрланган оммавий норозилик тадбирига айланиб кетди

Тбилисида 20 июнь оқшомида кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқдаMeduza. Парламент олдидаги майдонга 10 мингга яқин одам тўпланди. Улар Грузиянинг ...