ИСЛОМ ПОЛВОН

ИСЛОМ ПОЛВОН, Исломқул Султонқулов (?—Қўқон—1923) — Фарғона водийсида Совет тузумига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг бош қўмондони (1923). Мутасаввиф шайх ва полвон сифатида Фарғонада машҳур бўлган. Туркистон мустақиллиги учун чор Россиясига қарши кўтарилган ғалаёнларда қатнашган (1909—16). Ислом полвон раҳбарлигида Қўқон ва Ўш уездларидаги Қорабой, Мирза Умар, Эшмат бойвачча, Мадумар ва Мадали лашкар-бошилар, Ҳожихон Тўра ва б. қўрбошилар ҳаракат қилган. 1921—22 й. ларда у Шермуҳаммадбекнинг ўринбосари эди. 1923 й. 1 январьда Шаҳрихонда бўлган қурултойда Фарғона водийсида Советларга қарши ҳаракатни бошқариш ва қўрбошилар фаолиятини ягона мақсад сари йўналтириб туриш унинг зиммасига тушди. Бу пайтда Ислом полвон қўл остида 8000 йигит ва 200 дан ошиқ қурбошилар тўпланган. Унинг энг яқин ёрдамчилари Қорабой қўрбоши ва Ёрмат махсум эди. Бир қатор муваффақиятли жанг ҳаракатларидан сўнг у Сўх атро-фидаги жангда енгилади (1923 й. авг.) ва тоққа чиқиб кетади. Бироқ Марғилонга қайтиб, яна курашни давом эттиради. 1923 й. 3 окт. да Ислом полвон қизиллар томонидан асирга олинади ва 1923 й. дек. да Туркистон ҳарбий трибунале сайёр гуруҳи томонидан (Қўқонда) отиб ташланади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда президент қарори бажарилмагани ҳақида ёзган фуқаро жиннига чиқарилди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Митан қишлоғида яшовчи фуқаро Фармон Қўчқоровнинг руҳий мувозанати бузилгани тўғрисида туман кўп тармоқли поликлиникаси психологи маълумотнома ...

Паспорт бериш тизимида муаммолар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонига мувофиқ,  хорижга чиқиш паспортини муомалага тўлиқ киритиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ...

Ақш украинадаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди

Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари ва эҳтимолий ҳужумлари сабабли Қўшма Штатлар Украинадаги фуқароларини бу мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Давлат департаменти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400