Баҳодир Хон Туркистон Америка овози радиоси биноси олдида 10 кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда

Бирдамлик Халқ Демократик партиясининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон 10 кундан буён Американинг Вашингтон шаҳридаги Америка овози радиосининг биноси олдида очлик акциясини давом эттираётганини ўзининг фейсбук саҳифасида маълум қилмоқда.

Маълумотларга қараганда ҳозирда Вашингтон шаҳрида ҳарорат бир мунча пасайиб, совуқ тушган. Баҳодир Хон Туркистон совуқ ҳавога қарамай ўзининг норозилигини давом эттираётгани бу буюк жасоратдир.

Баҳодир Хон Туркистоннинг ёзишича, ўтган тунда анча совуқотган ва белкурак суяк қисми ва умуртқа суягига туташган катта нерв томирларига оғриқ бера бошлаган. Шунингдек ўрнидан тураётганида ва ўтиришда бир оз қийналмоқда. Шундай бўлса да, Америка овози радиосининг мутасадилари томонидан бирорта ўзгариш бўлмаяпти.

Баҳодир Хон Туркистоннинг ёзишича бугун яна янги талаблар ёзилган ёзув билан ўз норозилигини намойиш этмоқчи. Эртага Amerika Global Media агентлигига (собиқ BBG) ўзининг хатини чиқармоқчи.

Америка овози радиосининг ўзбек мухбирлари ўзбек муҳолифатидаги шахсни олдига келиб, ҳеч бўлмаса хол аҳвол сўрагани ярамаганлиги ўзларини қандай савиядаги инсонлар эканлигини мана шу кунларда кўрсатмоқда. Агар ҳақгўй бўлсалар, ўн кун давомида Баҳодир Хон Туркистон олдига чиқмасмиди? Булар ўрнига ўнлаб бошқа миллат ва давлат вакиллари чиқиб, Баҳодир Хон Туркистонга далда бермоқда. Булар эса ё қўрқоқлигидан ёки айблари очилишидан қўрқиб чиқишмайди. Буларда ғурур ор-номус, одамийлик деган нарса борми? Албатта йўқ уларни фақат сохта обрў эътибор ва ўз ўринлари қизиқтириши яққол намоён бўлмоқда.

Қаҳрамон Маҳмуд

Бирдамлик Халқ Демократик партиясининг котиби

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

14 ёшинг муборак бўлсин, “бирдамлик” хдҳ

Бундан роппа-роса 14 йил олдин, яъни 2004 йил 10 апрелда "Бирдамлик" ҳаракати дунёга келган чоғда Ҳаракатга асос солган Баҳодир Хон Туркистонга кўпчилик юртдошларимиз ҳавас ...

Унутма халқим, ушбу санани(ва диққат-ла ўқи ҳаммасин)!!

Икки минг-у ўнсаккизинчи йилнинг Ўн бешинчи ноябрь санасида. Ўзбегим, билгин, дунёга келди, Сенинг келажагинг кўзловчи фирқа!             Фирқага “бош” бўлди бир жасур ўғлон, ...

Баҳодир чориев – ўзбекнинг илк либерали!

Ҳурматли миллатдошлар! Ўзбекистонда 26 йилдан бери ҳукм суриб келаётган диктатор Каримов Коммунистик тоталитар тарбиянинг махсули бўлиб, мана 26 йилдан бери қуруқ ваъдалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400