Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда қўлга олинган шахсни Ўзбекистон фуқароси эмаслигини айтди

Ўзбекистон ТИВ расмийси 17 январь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бир ўзбекистонлик намойишларда қатнашиш гумони билан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарга раддия берди.

«Яқинда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2022 йил 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) “Жибек жоли” ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида янгиликлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистон МХҚ Чимкент шаҳридаги тартибсизликларда иштирок этишда гумонланаётган 29 ёшли ўзбекистонлик чегарада қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Айни вақтда бу хабар таҳрирлаб қўйилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Электр энергияси нархи 16 ноябрдан бошлаб ошадиган бўлди — ҳукумат қарори

“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ...

«ёқмаса, қирғизистонга кўчиб кетинглар!»

Халқимизда «Ҳатто қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган мақол бор. Чумчуқ ҳам тўртта шох-шаббадан қурилган уйчаси бузилса, чириллаб зор йиғлайди. Бошпанасиз қолиб, ўз уйи ўрнига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400