Назарбоев норозилик намойишлари атайлаб уюштирилганини айтди ва Тўқаев билан келишмовчиликни инкор этди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев январь ойи бошида бошланган тартибсизликлар тўғрисида мурожаат қилди. Унинг видеомурожаати 18-январь куни Президент матбуот хизматининг YouTubeдаги каналида эълон қилинган.

Назарбоев сўнгги воқеани “қасддан уюштирилган тартибсизликлар ва ҳужумлар” деб атаб, бу мамлакат яхлитлигига путур етказади, деди.

“Бу фожиа барчамиз учун сабоқ бўлди. Талончилик ва қотилликларни ким уюштирганини аниқлаш керак. Тергов жавобини топади”, — деди Назарбоев ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб.

У амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан келишмовчиликни рад этди.

“Менга қилинган кўплаб мурожаатлар ва ОАВ хабарларига жавобан шуни маълум қилмоқчиманки, мен 2019 йилда ҳокимиятни президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширганимни эълон қилганман. Ўшандан бери мен нафақага чиқдим, ҳозир Қозоғистон пойтахтида дам олаяпман ва ҳеч қаерга кетганим йўқ. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тўлиқ ваколатга эга. У Хавфсизлик Кенгашининг ҳам раиси ҳисобланади. Президент тез орада “Нур Отан” партияси раиси этиб сайланади. Шунинг учун элита ичида кескинлик ва қарама-қаршилик йўқ. Бу ҳақдаги миш-мишлар асоссиз”.

Собиқ президент   ҳам янги сиёсий дастурлар эълон қилинишини олқишлаб, кенг жамоатчиликни уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Қозоғистонда норозилик намойишлари 2 январь куни Манғистау вилояти ва Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархини пасайтириш талаби билан бошланган эди. Кейинроқ сиёсий тус олиб, митинглар ортидан Олмаотадаги тартибсизликлар билан давом этди.

Тўполонларда жами 225 киши ҳалок бўлган. 10 мингга яқин одам ҳибсга олингани, 700 га яқин жиноий иш очилгани хабар қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин яҳудийлардан кечирим сўради

Исроил ҳукумати бош вазир Беннет Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг Гитлер ва Холокост ҳақидаги сўзлари учун Россия президенти Владимир Путиннинг кечирим сўрашини қабул ...

Пахтакор халқ жамоасими, ёҳуд қандай “пахтакор” миллатга айландик…

Бир нарсани доим кўп ўйлайман. Биз қандай қилиб "пахтакор миллат"га айлантирилганмиз? Нега бундай деяпман. Чунки, Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича, тан олиш керак, ...

Канада россиянинг украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400